Янгиликлар

6 Апрель 2023

МЕРГАНЛИК ВА ЧАВАНДОЗЛИК БИР МАЙДОНДА СИНОВДАН ЎТКАЗИЛДИ

Ўқувчи ёшлар ўртасида камондан отиш ва от спортини кенг тарғиб қилиш ва оммалаштириш борасида Наманган вилояти "Қўриқлаш" бошқармаси масъуллари томонидан ҳам режали ишлар амалга оширилмоқда. Вилоятининг Тўрақўрғон туманидаги Исхоқхон Ибрат ижод мактаби ўқувчилари билан Давлатобод туманидаги Чавандозлар мактабида камондан отиш ва от спорти бўйича маҳорат дарслари ўтказилди.

Ўқувчилар тадбир давомида камондан отиш бўйича ўз ўрганган билим ва кўникмаларини мустаҳкамлаш ҳамда тулпорлар билан муомала қилиш, уларда сайр қилиш имконига эга бўлдилар.