Янгиликлар

1 Май 2023

“МЕН ДОНОРМАН” АКЦИЯСИ ОРҚАЛИ БЕҒАРАЗ МЕҲР УЛАШИЛДИ

Аҳоли орасида беғараз донорлик ҳаракатини ривожлантириш мақсадида Самарқанд вилояти қон қуйиш станцияси мутахассислари томонидан донорлик акциялари ўтказиб келинмоқда. Навбатдаги акция Миллий Гвардия Самарқанд вилояти "Қўриқлаш" бошқармасининг Самарқанд шаҳар "Қўриқлаш" бўлимида ўтказилди.

Қон куйиш станциясининг махсус жиҳозланган хавфсиз автобусида 100 нафарга яқин "Қўриқлаш" хизмати ходимлари беғараз қон топшириш акцияда иштирок этиб, бемор қалбларга ёрдам бериш, ўзгалар ҳаётини сақлаб қолишда ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшишди.

Мунтазам ташкил этиб келинаётган “Мен донорман” акциясида донорлар сафи кун сайин кенгайиб бормоқда. Бу ҳам бўлса мутахассисларнинг беғараз донорлик ҳаракатини ривожлантириш борасида олиб бораётган саъй ҳаракатларининг натижасидир.

Саҳифадаги хатолар бўйича манзил:

Матн хато билан:

Сизнинг изохингиз ёки тўғри версия:

Close menu