"МЕҲРЛИ ТАБАССУМ” ЛОЙИҲАСИ БОЛАЖОНЛАР НИГОҲИДА
Жиззах вилояти "Қўриқлаш" бошқармаси ҳамда Жиззах шаҳар Мактабгача ва мактаб таълим бўлими билан ҳамкорликда 5-сонли Давлат кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотида "Меҳрли табассум" шиори остида болажонлар учун байрам дастури ташкил этилди.
Қувноқ ва қизиқарли ташкил этилган байрамда муассасанинг 121 нафар болажонлари фаол иштирок этишди.
“Муслима” болалар рақс ансамбли томонидан концерт дастури болажонларга бир олам қувонч бағишлади.
Тадбир давомида ташкилотчилар томонидан болажонлар учун эсдалик совғалари топширилди. Бундай тадбирларнинг ўтказилиши ногиронлиги бўлган болажонларнинг кўнглини кўтариш, ижтимоий кайфиятини яхшилаш, уларни моддий ва маънавий қўллаб қувватлаш, уларнинг жамиятда ўз ўрнини эгаллашга ёрдам беради.