МЕДИАМАКОНДА ИШОНЧЛИ МАНБАЛАРИ САРАЛАШНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ МАҚСАДИДА МУЛОҚОТЛАР ТАШКИЛ ЭТИЛДИ
Миллий гвардия Қашқадарё вилояти бўйича бошқармасида ҳарбий хизматчи ва вилоят "Қўриқлаш" бошқармаси ходимларининг ахлоқий, руҳий тайёргарлигини мустаҳкамлаш, уларнинг эмоционал ҳолатларини барқарорлаштириш мақсадида учрашув ташкил этилди.
Тинчлик посбонларининг психологик ҳолатини чуқур ўрганиш мақсадида ташкил этилган мулоқотларда ҳозирги мураккаб глобаллашув жараёнида ахборот хуружига қарши мустаҳкам иммунитетни шакллантирган ҳолда турли манбаларда тарқатилаётган маълумотларни фақат ишончли манбалардан фойдаланган ҳолатда олиш мумкинлигини унутмаслик таъкидланди.
Шунингдек, норасмий маълумотларни тарқатишдан олдин унинг ишончлигини текшириш, билиб билмай турли хабарларни медиамаконда тарқатиб юбормаслик каби муҳим жиҳатлар ҳақида сўз борди.
Айниқса, мураккаб вазиятларга баҳо берилаётган пайтда нейтрал позицияни сақлаб қолиш, ахборотларнинг аниқлиги ҳамда ишончлилигига амин бўлган ҳолатда ўқувчига тақдим қилиш лозимлиги тушунтирилди.
Сўз олганлар Ватан ҳимоячиларининг руҳий барқарорлигини янада мустаҳкамлашда нималарга аҳамият қаратиш лозимлигини қайд этилди.