Янгиликлар

3 Октябрь 2023

"ҚЎРИҚЛАШ" ХИЗМАТИ АФЗАЛЛИКЛАРИ БОРАСИДАГИ ТАРҒИБОТЛАР ДАВОМ ЭТМОҚДА

Самарқанд вилояти "Қўриқлаш" бошқармаси ҳамда шаҳар ва туман "Қўриқлаш" бўлимлари томонидан жамоат тартибини сақлаш, маҳаллаларда ўғирлик жиноятларининг олдини олиш борасида қатор чора-тадбирлар амалга оширилиб келинмоқда. Куни кеча "Қўриқлаш" хизмати ходимлари томонидан Тойлоқ ва Қўшработ туманларида навбатдаги тарғибот тадбирлари ўтказилди.
Мазкур тадбирлар давомида савдо дўконлари ва аҳоли орасида содир бўлиши мумкин бўлган мулкий турдаги жиноятларнинг олдини олиш, аҳолининг моддий-товар бойликларни ишончли ҳимоялаш борасида "Қўриқлаш" хизматининг афзалликлари, мақсад ва вазифалари, шунингдек, соҳа ходимлари томонидан олиб борилаётган ишлар, хизмат кўрсатиш турлари ҳамда тарифлари юзасидан батафсил маълумотлар бериб ўтилди.
Тарғиботлар давомида ўз хонадонларини қўриқловга топширмоқчи бўлган фуқаролар хизмат автобусларда ташкил этилган интеграллашган қўриқлов воситаларининг намойиши ва уларнинг ишлар тартиби билан яқиндан танишишди.
Тадбирлар якунида "Қўриқлаш" хизматидан фойдаланиш истагини билдирган фуқаролардан белгиланган тартибда аризалар қабул қилиниб, масъулларга тегишли вазифалар топширилди.