“ХАВФСИЗ ҲУДУД” ТАМОЙИЛИ АСОСИДА ТАРҒИБОТЛАР ЎТКАЗИЛДИ
Бугунги кунда ҳаётимизга кириб келган “Хавфсиз шаҳар” ва “Хавфсиз хонадон” тушунчалари ҳар жиҳатдан хавфсизлигини жисмоний ва юридик шахслар билан ишлаш, уларнинг мурожаатларини қабул қилиш ва техник қўриқлаш воситаларини ўрганиш, уларни монтаж ва демонтаж қилиш тартибларини фуқароларга етказиш мақсадида “Қўриқлаш” хизмати афзалликлари борасидаги тарғиботлар ўтказилди.
Қашқадарё, Хоразм, Андижон ва Сурхондарё вилоятлари бўйлаб ташкил этилган тарғиботлар давомида хизмат турлари ҳақидаги ишончли маълумотлар аҳолига етказилмоқда.
Мақсад – халқимизга “Қўриқлаш” хизмати ҳақидаги аниқ маълумотларни етказиш, мол-мулкларни қасддан ўзлаштиришга уриниш, ўзгалар тасарруфидаги бойликларга, моддий-товарлар ҳамда бошқа турдаги маҳсулотларга ноқонуний эгалик қилиш, ўзлаштиришга уриниш каби салбий ҳолатларда тезкор ҳаракатланувчи гуруҳ вакилларининг ҳаракатлари ҳамда техник қўриқлаш воситаларининг ишлаш тартиблари тушунтирилди.
Республика бўйлаб тарғибот тадбирлари давом этмоқда.