Янгиликлар

4 Июнь 2025

Тошкент шаҳрида Қўриқлаш фаолиятини комплекс ривожлантиришнинг чора тадбирлари, устувор вазифаларнинг ижроси ҳамда мулкий турдаги жиноятларнинг олдини олишга қаратилган режалар ҳамда амалга оширилиши лозим бўлган ишлар муҳокама этилди

Тошкент шаҳрини жиноятчиликдан ҳоли ҳудудга айлантириш, маҳаллаларда тинч ва осуда ҳаётни ташкил этиш мақсадида Тошкент шаҳар Қўриқлаш бошқармасида Тошкент шаҳар ҳокими Шавкат Умрзоқов, туманлар ҳокимлари ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар масъуллари иштирокида Қўриқлаш фаолиятини комплекс ривожлантириш масалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. 

Даставвал Қўриқлаш бошқармаси бошлиғи томонидан жисмоний ва юридик шахсларга кўрсатилаётган  қўриқлаш хизматларининг турлари, замонавий қўриқлашнинг техник воситалари, кўп қаватли уйлар ва бозорларда ўрнатилаётган ташвиш тугмалари ҳамда видеокузатув камераларининг натижадорлиги, янги жорий этилган қўриқлашнинг мобил иловаси афзалликлари тушунтирилди. 

Маҳаллаларда хавфсизликни таъминлаш борасида маҳалла еттилиги билан ҳамкорликда кўчалар ва йўлакларни намунали ва хавфсиз этиш борасидаги ишлар тақдимот қилинди. 

Шундан сўнг Ахборот-таҳлил ва мониторинг маркази ва тезкор ҳаракатланувчи гуруҳларнинг натижадорлиги намойиш этилиб масъулларга соҳани ривожлантиришга доир тавсиялар берилди.