МАРКАЗ ТИНГЛОВЧИЛАРИНИНГ АМАЛИЙ БИЛИМЛАРИ ОШИРИЛДИ
Фарғона минтақавий ўқув марказида таҳсил олаётган тингловчилар учун “Қўриқланаётган объектлардаги назорат ўтиш пунктларида хизмат олиб бораётган ходимларнинг вазифалари ҳамда транспорт воситалари ва буюмларни кўздан кечириш тартиби” бўйича амалий ўқув машғулоти ташкиллаштирилди.
Амалий ўқув машғулотда Ўзбекистон Республикаси Президентининг соҳага оид қарорлари ҳамда Миллий гвардия қўмондонининг тегишли буйруқ ва кўрсатмалари талаблари, ходимларни назорат ўтиш пунктларида хизмат ўташ тартиби бўйича тушунчалар берилди.
Фарғона вилояти "Қўриқлаш" бошқармаси мутахассислари томонидан тингловчиларга хизмат ўташ тартиби, асосий эътибор қаратилиши лозим бўлган жиҳатлар, назорат ўтиш жойларида фуқаролар ҳамда автотранспорт воситаларини текшириш жараёнларини амалий тарзда кўрсатиб тингловчиларга батафсил маълумотлар берилди.
Бундан ташқари, Фарғона вилояти "Қўриқлаш" бошқармаси бош юрисконсульти томонидан тингловчиларга назорат ўтиш жойларида хизмат олиб бориш давомида фуқаролар билан муомалага киришиш жараёнларида юзага келиши мумкин бўлган зиддиятли вазиятларни олдини олиш бўйича юридик маслаҳатлар ҳамда тушунчалар берилди.
Амалий ўқув машғулот якунида тингловчилар ўзларини қизиқтирган саволларга керакли жавоб олдилар.