Янгиликлар

2 Июнь 2023

МАЪНАВИЙ-МАЪРИФИЙ БИЛИМЛАРНИ ОШИРИШ МАҚСАДИДА УЧРАШУВ ЎТКАЗИЛДИ

Ҳозирги кунда, "Қўриқлаш" тизимларида хизмат қилаётган ходимларнинг жанговар-жисмоний ва касбий салоҳиятини ошириш билан бир қаторда маънавий билимларини ҳамда дунёқарашини хам юксалтиришга қаратилган бир қатор самарали тадбирлар, давра суҳбатлари, учрашувлар мунтазам равишда ташкилланиб келинмоқда.

Хусусан, ана шундай тадбирлардан бири куни кеча Фарғона вилояти "Қўриқлаш" бошқармасида хам бўлиб ўтди. Давра суҳбатида Фарғона давлат университети профессор-ўқитувчилари, бошқарма офицерлари ҳамда ходимлар иштирок этишди.

Учрашувда “Буюк аждодларимизнинг жаҳон цивилизациясига қўшган ҳиссаси” мавзусида маърузалар тингланиб, сўз олганлар қадимдан юртимизда етишиб чиққан алломалар, олимлар, шоирлар, уларнинг авлодларга қолдирган бой мероси, ота-боболаримизнинг жаҳон маънавий ҳайти ривожи учун амалга оширган ишлари ҳақида тушунчалар берилди.

Шунингдек, тадбирда сўзга чиққанлар томонидан ходимларнинг маънавий дунёқарашини ошириш, улар орасида китобхонлик маданиятини шакллантириш борасида ҳам ўз фикр мулоҳазаларини билдириб ўтишди.

Якунда иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олдилар. Бу каби тадбирлар ходимларининг билим савиясини янада мустаҳкамлашга кўмак бермоқда.