Мактаб қоровуллари иштирокида ўқув-семинар ташкил этилди
Мамлакатимизда таълим муассасаларининг хавфсизлигини таъминлаш – муҳим вазифа ҳисобланади. Айнан шу йўналишдаги ишларининг самарадорлигини ошириш мақсадида куни кеча Миллий гвардия Тошкент вилояти "Қўриқлаш" бошқармаси масъул ходимлари томонидан Янгийўл туманида жойлашган мактаблар қоровуллари иштирокида ўқув-семинар ташкил этилди.
Ўтказилган ўқув-семинарда сўзга чиққанлар томонидан таълим муассасаларининг хавфсизлигини таъминлаш, ҳамкорлик қилиш ҳамда идоравий қоровуллик бўлинмалари ишчилари лавозимларига номзодларга қўйиладиган талабларнинг тартиби ҳақида айтиб ўтилди. Бундан ташқари таълим муассасаларида психологик муҳитни янада яхшилаш, ўқувчилар ўртасида ҳуқуқбузарликларни профилактика қилиш, қонун бузилишларга қарши иммунитетни шакллантириш бўйича тушунтириш ишлари олиб борилди.
Тадбир якунида эса йиғилганларга "Қўриқлаш" хизмати вазифалари ва афзалликлари, мазкур хизмат туридан фойдаланиш тартиби тўғрисида маълумотлар бериб ўтилди. Шунингдек, мавжуд таърифлар ҳақида батафсил тушунтириш ишлари олиб борилди.