МАКТАБ ЎҚУВЧИЛАРИ ЎРТАСИДА ҲАРБИЙ-ВАТАНПАРВАРЛИК ТАДБИРЛАРИ
Ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик, юксак маънавий-ахлоқий қадриятлар рухида тарбиялаш, уларнинг онгига тинчлик ва тотувликни куз корачигидек асраб-авайлаш, эзгулик ғояларини сингдириш, тарбияда бўшлик юзага келишига йўл қўймаслик ҳозирги куннинг энг муҳим ва устувор вазифаларидан бўлиб келмоқда.
Бу борадаги амалий ишлар доирасида куни кеча Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Баркамол авлод" болалар мактаби ўқувчилари учун очиқ эшиклар куни ўтказилди.
Ташриф давомида ўқувчилар марказнинг фаолияти, Миллий гвардия ва ходимлари томонидан хизматда фойдаланиб келинаётган махсус восита ва қуроллар, уларни ишлатиш тартиб-қоидалари, соҳа ходимларининг халқимиз тинчлиги, фуқароларимизнинг хавфсизлигини таъминлашда амалга ошириб келаётган масъулиятли вазифалари шунингдек, марказда ташкил этилган спорт тўгараклари билан яқиндан таништирилди.
Тадбир, марказ тингловчиларининг навбатдаги ўқув йиғини тантанали битируви маросимига уланиб, унда тингловчиларга сертификатлар топширилди.
Шунингдек, мазкур тадбирда иштирок этган ўқувчиларга Миллий гвардия Фахрий қоровул взводи ҳамда Намунали-кўргазмали оркестр жамоасининг мусиқий чиқиши намойиш этилиб, ёшлар қалбида ватанпарварлик туйғуларининг янада юксалиши, аждодларга муносиб авлод бўлиш, уларнинг ибратли ҳаёт йўлидан намуна олиш, эгаллаётган билим ва салоҳиятларини юртимизнинг тинчлиги, гуллаб яшнаши ва янада тараққий этиши йўлида сарф этишлари етказилди.