Янгиликлар

8 Апрель 2023

МАИШИЙ ХИЗМАТ КЎРСАТИШ ОБЪЕКТЛАРИНИНГ ИШОНЧЛИ ҲИМОЯСИ ТАЪМИНЛАНМОҚДА

Жиззах вилояти "Қўриқлаш" бошқармаси Мониторинг маркази ҳамда Зафаробод туман "Қўриқлаш" бўлими томонидан тумандаги криминоген вазияти оғир маҳаллалардаги савдо шахобчаларида "Қўриқлаш" хизмати афзалликлари юзасидан тарғибот тадбирлари ўтказилди.

Маълумот ўрнида шуни айтиб ўтиш жоизки, туман "Қўриқлаш" бўлимида техник қўриқлаш маркази ташкил қилинганлигига ҳали кўп бўлмаган бўлсада, туманда давлат рўйхатидан ўтган савдо шахобчалари ва хизмат кўрсатиш марказларининг 65 фоизи марказ томонидан қўриқловга олинган бўлиб, уларнинг бугунги кунда ишончли қўриқлови таъминланмоқда.

Куни кеча хам ўтказилган тарғибот тадбирларида тадбиркорларга қўриқлаш турлари ва афзалликлари, хизмат кўрсатиш тарифлари хусусида тушунтириш ишлари олиб борилиб, савдо шахобчаларини қўриқловга топшириш истагида бўлган фуқароларга зарурий тавсиялар берилиб, бир нечта объектлар янгидан қўриқловга олинди.