Янгиликлар

24 Июль 2023

"МАҲАЛЛА БЕШИГИ" МАСЪУЛЛАРИГА "ҚЎРИҚЛАШ" ХИЗМАТИ АФЗАЛЛИКЛАРИ ТУШУНТИРИЛДИ

Барчамизга маълумки бугунги даврда хавфсизлик ижтимоий ҳаёт тарзининг ажралмас қисми ҳисобланади. Ана шу мақсадда куни кеча Урганч шаҳар ҳокимлиги биносида шаҳар ҳудудидаги “Маҳалла бешлиги” яъни маҳалла раислари, ёшлар етакчилари, хоким ёрдамчилари, профилактика инспекторлари ҳамда хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчилар иштирокида йиғилиш ўтказилди.

Шаҳар ҳокими Ойбек Холбоев раислигида ўтказилган мазкур учрашувда "Қўриқлаш" хизматининг афзалликлари ҳамда ушбу тизимнинг вазифалари юзасидан батафсил маълумотлар бериб ўтилди.

Айниқса, сигнализация воситалари орқали айрим ҳуқуқбузарликлар ва жиноятчиликнинг олди олинишига эришилаётганлиги алоҳида эътироф этилди. Маҳалла фаолларига ўзларининг маҳалласида мазкур техник "Қўриқлаш" воситалари ҳамда ускуналарининг қулайликларини фуқароларга тарғиб қилиш ва турли объектларга уларни ўрнатиш орқали маҳалланинг тинчлиги ва фаровонлигига эришиш мумкинлиги тушунтириб ўтилди.

Ушбу воситаларнинг ишлаш тартиби ва қўриқловга қабул қилиш шартлари тўғрисида шаҳар "Қўриқлаш" бўлими масъуллари томонидан маълумотлар бериб ўтилди. Иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволлар билан масъулларга юзланиб, керакли маълумотларга эга бўлдилар.