Янгиликлар

26 Июль 2023

МАҲАЛЛА ЁШЛАРИНИНГ БЎШ ВАҚТЛАРИНИ САМАРАЛИ ЎТКАЗИШЛАРИ УЧУН САЁҲАТ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

Ёшлар тарихни теран англашлари, унга ҳамоҳанг тарзда ўзларининг порлоқ келажакларини яратмоғи даркор. Аввало, ўз макони тарихини билган, унинг кечмиши, ўтмишидан бохабар бўлган инсонгина юрт тараққиёти унинг эртаси учун масъул бўла олади.

Эртамиз эгаларида тарихий билимларни мустаҳкамлаш мақсадида куни кеча Наманган вилоятининг Чортоқ тумани ёшлари учун туманда фаолияти йўлга қўйилган “Короскон” музейига саёҳат ташкил этилиб, ўғил-қизлар юртимиз тарихидан ҳикоя қилувчи кўплаб экспонатлар, китоблар ва эсдаликлар билан таништирилди.

Ушбу музейдаги турли осори-атиқалар билан танишар экан ёшлар турли буюмларнинг тараққий этиши, такомиллашиши, шунингдек, кўплаб тарихий манбалар билан яқиндан танишдилар.

Наманган вилоят “Қўриқлаш” бошқармаси ходимлари томонидан ташкил этилган қизиқарли таассуротларга бой саёҳат давомида асосийси тарихий билимлар мустаҳкамланди, янги ўтмиш силсиласидан ҳикоя қилувчи ноёб экспонатлар билан танишиб, тарихий ҳақиқатлар ҳақидаги қизиқарли маълумотлар тингланди.