МАҲАЛЛА БОЛАЛАРИ ИШТИРОКИДА “СПОРТНИ СЕВ, СПОРТ БИЛАН ЯША” ШИОРИ ОСТИДА МУСОБАҚАЛАР БЎЛИБ ЎТМОҚДА
Бугунги кунда мамлакатимизда ўсиб келаётган ҳар бир ёш авлодга алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда. Бу борада олиб борилаётган ишлар ҳатто республикамизнинг энг чекка ҳудудларида ҳам қизғин тус олган.
Наманган вилояти "Қўриқлаш" бошқармаси ходимлари томонидан Янгиқўрғон туман “Исковот” маҳалласида жойлашган "Ёш гвардиячилар" спорт мактаби ўқувчилари ўртасида футбол ва кураш бўйича машғулотлар ва мусобақа ўтказилди.
Айниқса футбол спорт тури бўйича ўқувчилар ўртасида ўтказилган беллашувлар қизғин ва муросасиз тус олди.
Мусобақада ғолиб бўлган жамоа аъзолари "Қўриқлаш" бошқармаси масъуллари томонидан рағбатлантирилдилар.