“Китобхонлик – буюк келажак кафолати” мавзусида адабий кеча бўлиб ўтди
Наманган вилояти Қўриқлаш хизмати ташаббуси билан ходимларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, уларнинг маънавий-маърифий савиясини ошириш мақсадида Республика маънавият ва маърифат маркази Мингбулоқ тумани бўлинмасида “Китобхонлик – буюк келажак кафолати” мавзусида адабий кеча ташкил этилди.
Мазкур тадбирда Қўриқлаш хизмати ходимлари, марказ вакиллари ҳамда фаол китобхонлар иштирок этдилар. Адабий кечада китобхонлик маданиятини юксалтириш, мутолаанинг инсон тафаккури ва маънавий камолотига қўшаётган улкан ҳиссаси ҳақида атрофлича фикр-мулоҳазалар билдирилди.
Тадбир давомида юртимизда китобхонликни ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, Президентимиз ташаббуслари, шунингдек, миллий ва жаҳон адабиётининг энг сара намуналари ҳақида сўз юритилди. Иштирокчилар ўзлари мутолаа қилган асарлардан парчалар ўқиб эшиттириб, китобдан олган таассуротлари билан ўртоқлашдилар.