КУТУБХОНА – ЧЕКСИЗ БИЛИМЛАР УММОНИ
Ходимлар орасида китобхонлик маданиятини ривожлантириш, уларни бадиий адабиётга кўпроқ йўналтириш мақсадида куни кеча Фарғона вилояти "Қўриқлаш" бошқармаси ходимлари учун Қўқон шаҳрида жойлашган замонавий “Амирий” кутубхонасига ташриф ташкил этилди.
Маърифат марказида ходимларга кутубхона фондидаги китоблар захираси, турли номдаги адабиётлар жамланмаси билан яқиндан тушунчалар берилди. Жаҳонда машҳур бўлган дурдона асарлар, бадиий, детектив, болалар адабиёти, шеърий тўпламлар ўрин олган марказда барча китоблар ҳам босма ҳам электрон шаклда, ўқувчиларга қулай усулда китобхонларга тақдим этилиши, шунингдек, миллий ва жаҳон ёзувчиларининг асарларини ўқиш имкониятлари мавжудлиги таъкидланди.
Китоб ўқиш, бадиий асарлар мутолааси инсон ақлини камолотга етаклаб, унинг салоҳиятини оширади, инсонлар орасида тафаккурининг ривожланишига асос яратади.