ЁЗГИ ТАЪТИЛ МАРОҚЛИ ЎТМОҚДА
Бугунги кунда ёш авлодни ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва ҳар томонлама етук, баркамол қилиб тарбиялаш, бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, ёшлар бандлигини таъминлаш мақсадида ютимизда тизимли ҳамда самарали чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, болалар оромгоҳларида дам олаётган ёшлар учун ватанпарварлик, кўнгилочар ва спорт тадбирлари давом этмоқда. Бу каби тадбирларнинг навбатдагилари Тошкент, Самарқанд ва Фарғона вилоятлари "Қўриқлаш" бошқармалари ходимлари ҳамда ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда ўтказилди.
Ҳарбий хизматчи ва ходимлар томонидан чиройли кўргазмали ва мусиқий чиқишлари тақдим этилиб, замонавий ҳарбий қурол-аслаҳа кўргазмалари намойиш этилди. Шундан сўнг камондан отиш, шахмат, стол тенниси турлари бўйича маҳорат дарслари ўтказилди.
Ҳарбий оркестр ижросидаги мусиқий намойишлар эса тадбирларга янада кўтаринки руҳ бағишлади.