Янгиликлар

27 Ноябрь 2023

ХОДИМЛАРНИНГ ҲУҚУҚИЙ САВОДХОНЛИГИ МУСТАҲКАМЛАНДИ

Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув маркази шахсий таркиби ва тингловчиларининг огоҳлиги ва ҳушёрлигини ошириш, тинчликнинг нақадар муқаддас неъмат эканлигини етказиш ва уни қадрлаш туйғуларини янада юксалтириш мақсадида Ички ишлар вазирлиги масъуллари билан ҳамкорликда профилактик тадбир ўтказилди.
Сўзга чиққанлар шиддат билан ривожланиб ва тараққий этиб бораётган ҳозирги кунда жаҳонда миллатлар келажагига таҳдид тугдирувчи бир қанча омиллар мавжудлигини таъкидлашди.
Ана шундай хатарлардан бири диний экстремизм ва терроризм кишилик жамиятининг ўтмишида хам, бугунида хам халқлар бошига оғир кулфатларни ёғдираётганлиги, жамият ривожланиши, айрим давлатлар, минтақалар ва инсоният цивилизациясининг тараққиётига жиддий таҳдид солаётганлиги, шунингдек, бу каби салбий иллатларга қарши доимо ҳушёр ва огоҳ ҳаёт кечириш лозимлиги таъкидлаб ўтилди.
Тадбир якунида тегишли видеоролик намойиш этилиб, ходимлар ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб олдилар.