ХОДИМЛАРНИНГ ҲУҚУҚИЙ САВОДХОНЛИГИ ОШИРИЛМОҚДА
Ҳуқуқбузарликларни профилактика қилиш куни доирасида Хоразм вилояти "Қўриқлаш" бошқармасида шахсий таркиб иштирокида Урганч шаҳар ҳарбий прокуратураси ва Жиноят ишлари бўйича вилоят суди масъул ходимлари иштирокида “Нафс қулига айланганлар, фирибгарлик – жарга етакловчи йўл” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.
Тадбир доирасида мутахассислар томонидан Миллий гвардия ходими деган юксак номга доғ туширмаслик учун хизматни намунали тарзда олиб бориш, давлат ҳамда фуқаролар мол-мулклари дахлсизлигини устувор вазифа сифатида билиш ҳамда белгиланган топшириқларни бажариш давомида ташаббускор бўлиш тўғрисида тушунчалар берилди.
Шунингдек, Республикамизда айрим фуқаролар иштирокида учраб турадиган фирибгарлик ҳолатлари сарҳисоб қилиниб, мазкур ҳолатларни олдини олиш учун нималарга эътибор қаратиш зарурлиги алоҳида таъкидланди.
Иштирокчилар мазкур давра суҳбати орқали ўзларининг ҳуқуқий саводхонлигини яна бир карра оширдилар.