Янгиликлар

21 Октябрь 2023

ТИЛ – МИЛЛАТ РУҲИ

Миллий ўзлигимизни англашнинг муҳим воситаларидан бири – ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганига ўттиз тўрт йил бўлди.
Шу муносабат билан Самарқанд шаҳридаги 80-сонли умумтаълим мактаби ҳамда вилоят "Қўриқлаш" бошқармаси ҳамкорлигида маънавий-маърифий ҳамда адабий учрашувлар ташкил этилди.
Бундан ташқари, Пушкин номидаги кутубхона марказида "Қадринг баланд бўлсин, она тилим!" шиори остида маънавий ва маърифий тадбири бўлиб ўтди. Тадбир давомида ҳарбий хизматчи ва ходимлар ўртасида савол жавоб ўтказилиб, кутубхона фаолияти ҳамда давлат тилига оид маълумотлар билан танишишди.