ТИЛ – МИЛЛАТ ҒУРУРИ
Фарғона шаҳардаги 25-сонли мактаб ўқувчилари иштирокида "Тил – миллат ғурури" шиори остида вилоят "Қўриқлаш" бошқармасида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди. Тадбирда мактабнинг она тили ва адабиёт фани ўқитувчилари, 7-10 синф ўқувчилари иштирок этишди. Байрам муносабати билан ўқувчилар томонидан она тилимизни мадҳ этувчи шеър ва ҳикматли сўзларни айтишди ва ўз саҳна кўринишларини намойиш этилди.
Тадбир давомида ёшлар "Қўриқлаш" бошқармаси фаолияти билан яқиндан танишиб, ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди. Тадбир сўнгида эса Миллий гвардия Фарғона вилояти "Қўриқлаш" бошқармаси бошлиғи полковник З.У.Тўйчиев мактаб маъмуриятига ўз ташаккурномасини билдириб, ўқувчиларни эсдалик совғалари билан тақдирланди.