Янгиликлар

29 Июнь 2023

КУН ТАРТИБИДА ХИЗМАТ ИНТИЗОМИНИ МУСТАҲКАМЛАШ АСОСЛАРИ МУҲОКАМА ЭТИЛДИ

Куни кеча Миллий гвардия қўмондони ўринбосари полковник С.Д.Мамаюсупов иштирокида Миллий гвардия Бухоро вилояти бўйича бошқармаси ҳарбий хизматчи ва "Қўриқлаш" бошқармаси ходимлари орасида хизмат интизомини ва қонунчиликка риоя қилишларини янада кучайтириш, улар орасида учраши мумкин бўлган турли ҳуқуқбузарликлар ва коррупцион ҳолатларнинг олдини олиш борасида йиғилиш ўтказилди.

Сўз олган масъуллар бугунги кунда Миллий гвардия тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар, тизим ходимларига яратиб берилган шарт-шароит ва имкониятлар, ходимларнинг хизмат ва турмуш шароитларини яхшилашга қаратилган чора-тадбирлар, келгусидаги вазифалар юзасидан фикрлар билдирдилар.