КУН ТАРТИБИДА: ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАР ПРОФИЛАКТИКАСИ!
Куни кеча ҳуқуқбузарликларни профилактика қилиш куни доирасида Миллий гвардия Хоразм вилояти бўйича бошқармаси ҳарбий хизматчилари ҳамда "Қўриқлаш" бошқармаси ходимлари иштирокида семинар йиғилиш ўтказилди.
Тадбир доирасида Урганч ҳарбий прокуратураси масъуллари томонидан “Диний экстремизм, терроризм ва миссионерлик хавфини бартараф этишда ходимларнинг масъулияти ва вазифалари”, “Коррупцияга қарши кураш” ҳамда “Гиёҳвандлик – аср вабоси” мавзуларида маърузалар қилинди. Маърузачилар томонидан мазкур салбий ҳолатлар орқали келиб чиқаётган муаммолар, ижтимоий ҳаёт нормасининг бузилиши ҳамда жамият таназзулга юз тутиши билан боғлиқ мисоллар келтириб ўтилди.
Шунингдек, Миллий гвардия ходими деган юксак ва шарафли номга доғ туширмаслик учун қайси жиҳатларга эътибор қаратиш зарурлиги алоҳида таъкидланди.