Янгиликлар

16 Август 2025

Ходимлар ҳамда уларнинг оила аъзолари учун мазмунли ва мароқли саёҳат ташкил этилди

Ички ишлар органлари ходимлари ҳамда уларнинг оила аъзоларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида турли маданий-маърифий тадбирлар, тарихий ва кўнгилочар жойларга саёҳатлар ташкил этилмоқда.

Сурхондарё вилоятининг Термиз шаҳрида уюштирилган навбатдаги саёҳат Ички ишлар бошқармаси, Қўриқлаш бошқармаси ходимлари ҳамда уларнинг оила аъзолари, айниқса фарзандлари учун унутилмас хотираларга бой бўлди. Унда дастлаб Термиз ҳайвонот боғига ташриф буюрилиб, дунёнинг турли нуқталаридан келтирилган, камдан-кам учрайдиган ноёб жонзотлар, ҳайвонот ва қушлар олами билан яқиндан танишиш имкониятига эга бўлдилар.

Саёҳат давомида иштирокчилар шаҳар марказидаги “Термиз” давлат музей-қўриқхонасига ҳам ташриф буюришди. Музей экспонатлари орқали юртимизнинг қадимий тарихи, миллий урф-одатлари, буюк аждодларимиз мероси билан танишиб, унутилмас таассуротлар олдилар.

Мазкур ташаббус ходимлар ўртасида ижтимоий ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш, уларнинг оилалари билан мазмунли вақт ўтказишини таъминлаш ҳамда фарзандларида она табиатга меҳр, тарихий меросга ҳурмат туйғуларини шакллантиришга хизмат қилди.