Янгиликлар

13 Октябрь 2025

Тошкент минтақавий ўқув маркази шахсий таркиби, тингловчилари ва уларнинг оила аъзоларининг дам олиш кунларини мароқли ва мазмунли ўтказиш мақсадида Темурийлар тарихи давлат музейига саёҳат ташкил этилди.

Мазкур саёҳат давомида Амир Темур музейидаги археология, этнография, тарихга оид ёдгорликлар, темурийлар давридаги қўлёзма шаклидаги асарлар, тасвирий санъат намуналарини томоша қилиш билан бир пайтда уларнинг яратилиш тарихидан хабардор бўлдилар.

Таъкидлаш жоизки, ушбу "тарих кўзгуси" нафақат музей сифатида, балки Амир Темур ва Темурийлар даври тарихини ўрганувчи илмий марказ сифатида халқимизнинг давлатчилик тарихини ёритиб берувчи, аждодларимизнинг бой моддий ва маънавий меросини ўзида мужассамловчи ва илмий тадқиқ этиб келажак авлодга етказувчи ягона объект ҳам ҳисобланади.