Янгиликлар

8 Июль 2025

Аёл ходималар билан ўтказилган давра суҳбати самимий ва мазмунли бўлди

Тошкент шаҳар Қўриқлаш бошқармаси ва туман Қўриқлаш бўлимларида фаолият юритаётган аёл ходималар иштирокида очиқ ва самимий давра суҳбати ташкил этилди. Мазкур тадбир доирасида фаол, ташаббускор ва фидокор аёл ходималар бир жойга жам бўлиб, хизмат фаолияти юзасидан очиқ фикр алмашдилар.

Давра суҳбатида аёл ходималарнинг хизматдаги фаолияти, эришаётган ютуқлари ва касбий ривожланиши масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Уларнинг бошқарма ва бўлимлардаги ўрни, яратилаётган имкониятлар ва қулай меҳнат шароитлари муносиб эътироф этилди. Шунингдек, аёл ходималарнинг ўз соҳасида намунали хизмат қилаётгани ва жамоада ҳурмат-эътиборга сазовор экани таъкидланди.

Тадбир давомида аёл ходималар хизматдаги ютуқлари, касбий ўсиш йўналишида олиб бораётган ишлари билан ўртоқлашдилар. Уларнинг фидойилиги, ташаббускорлиги ва фаоллиги юксак баҳоланди.

Аёл ходималарнинг жамоада тутган ўрни, ташаббуслари ва хизматга бўлган муносабатлари ҳар доим қўллаб-қувватланиши алоҳида қайд этилди.