Янгиликлар

29 Апрель 2023

КОРХОНА ВА ТАШКИЛОТЛАРДА ИДОРАВИЙ ҚОРОВУЛЛАР – ХАВФСИЗЛИКНИ ТАЪМИНЛОВЧИ АСОСИЙ МЕЗОНДИР

Мактабларда фаолият юритаётган идоравий қоровуллик бўлинмаларининг ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорлик қилиш механизмини такомиллаштиришни бугунги глобаллашган замонда вазиятнинг ўзи талаб этмоқда. 

Қўриқланаётган объектларда жиноят, ҳуқуқбузарликлар ва бошқа фавқулодда вазиятларда ҳудудий ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларига хабар бериш тартиблари билан эса ҳар бир идоравий қоровуллик бўлинмаларининг ходимлари бохабар бўлишлари лозим.

Сирдарё вилояти “Қўриқлаш” бошқармаси томонидан Гулистон шаҳридаги умумтаълим мактабларининг хўжалик ишлари бўйича ўринбосарлари ҳамда идоравий қоровуллари иштирокида давра суҳбати ташкил этилди.

Унда умумтаълим мактабларида жамоат ҳамда ўқувчилар хавфсизлигини таъминлаш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда, йигит-қизлар орасида содир бўлиши мумкин бўлган кўнгилсиз ҳолатларнинг олдини олишда аҳамият қаратиш лозим бўлган жиҳатлар ҳақида сўз борди.

Очиқ мулоқотлар давомида давлат органлари ва ташкилотлари идоравий қоровуллик бўлинмаларининг фаолияти самарадорлигини ошириш лозимли ҳам қайд этилди.