Коррупция – жамият тараққиётига тўсиқ, унинг олдини олиш эса ҳар бир ходимнинг бурчи
Фарғона вилояти Қўриқлаш бошқармасида шахсий таркиб иштирокида давра суҳбати ташкил этилди. Давра суҳбатида коррупцияга қарши муросасиз муносабатда бўлиш муҳитини шакллантириш, тизимда коррупциявий омилларни кескин камайтириш, хизматда ҳалоллик ва адолат мезонларига риоя қилиш каби масалалар атрофлича муҳокама қилинди.
Тадбирда масъул раҳбарлар томонидан шахсий таркибга коррупцияга қарши қонунчилик нормалари, амалий мисоллар асосида тушунтирилди. Шу билан бирга, ходимларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, хизмат интизомини мустаҳкамлаш ҳамда қонун бузилиши ҳолатларининг олдини олиш бўйича амалий тавсиялар берилди.
Давра суҳбати якунида барча ходимлардан ўз хизмат бурчига сидқидилдан ёндашиш, фуқаролар манфаатини биринчи ўринга қўйиш ва коррупцияга қарши муросасизлик тамойилларига қатъий амал қилиш талаб этилиши яна бир бор таъкидланди.