Янгиликлар

22 Июль 2023

КОРРУПЦИЯНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ ВА УНГА ҚАРШИ КУРАШИШ СИЁСАТИ АМАЛДА

Коррупцияга қарши курашиш ва унинг олдини олиш, бу турдаги ҳуқуқбузарликларни ўз вақтида аниқлаш, чек қўйиш, уларнинг оқибатларини, уларга имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш, ушбу ҳуқуқбузарликни содир этганлик учун жавобгарликнинг муқаррарлиги англатиш мақсадида куни кеча Хоразм ва Бухоро вилоят “Қўриқлаш” бошқармалари ходимлари учун очиқ мулоқотлар ташкил этилди.
Ходимларида коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш, ходимлар орасида хизмат мавқеини суиистеъмол қилиш ва коррупциянинг олдини олиш мақсадида ташкил этилган учрашувда шахсий таркибга Миллий гвардия Шахсий хавфсизлик бўлими масъуллари томонидан видео конференция алоқа тарзида тушунтиришлар берилди.

Коррупция ва уюшган жиноятчиликка қарши курашиш, шунингдек, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш масалаларини самарали ечиш устувор вазифаларимиздан бири бўлиб қолаётганлиги ҳам алоҳида эътироф этилиб, қонунчиликда ушбу салбий ҳолатларга нисбатан белгиланган аниқ чоралар ҳақида эслатиб ўтилди.

Сўз олганлар томонидан мансабдор шахслар томонидан коррупциявий ҳуқуқбузарликлар содир этилганлиги учун жавобгарлик турлари, коррупциявий ҳуқуқбузарликлар асосий кўринишлари ҳақида мутахассислар томонидан фикрлар билдирилди.

Шунингдек, ўқув семинари иштирокчилари коррупциявий жиноятларнинг содир этилишига шароит яратувчи омиллар, соҳага жорий этилаётган янгиликлар ва коррупцияни идрок этиш индексидаги кўрсатгичлар ҳақидаги янгиликлардан воқиф бўлдилар ҳамда ўзларини қизиқтирган саволларига мутахассислар томонидан тегишли жавоблар олинди.