Янгиликлар

15 Июль 2023

"КОРРУПЦИЯ – ЖАМИЯТ КУШАНДАСИ" МАВЗУСИДА ЙИҒИЛИШ БЎЛИБ ЎТДИ

Миллий гвардия тизимларида коррупцион ҳолатларнинг олдини олиш ва содир этилишига имкон берган шарт-шароитларни бартараф этиш мақсадида бир қатор тизимли ишлар амалга оширилиб келинмоқда.
Ана шундай тизимли ишлардан бири Хоразм, Жиззах, Сирдарё, Навоий вилоят “Қўриқлаш” бошқармалари ва уларнинг ҳудудий шаҳар-туман “Қўриқлаш” бўлимларида хизмат олиб бораётган шахсий таркиб иштирокида видеоселектор тарзида "Коррупция – жамият кушандаси" мавзусидаги йиғилиш ўтқазилди.

Унда вилоят "Қўриқлаш" бошқармалари раҳбарияти ва шахсий хавфсизлик бўлимлари, ҳамда вилоят Ички ишлар бошқармалари масъул ходимлари иштирок этиб, улар томонидан шахсий таркибга коррупция – бу ҳозирги вақтда долзарб муаммолардан бири эканлиги, уни келиб чиқиш сабаблари бўйича тушунтириш ишларини олиб боришди.
Тадбир давомида бугунги кунда ходимлар томонидан йўл қўйилаётган камчиликлар, ушбу камчиликларни келтириб чиқарувчи омилларга бирма-бир тўхталиб, фаолият давомида хатоликларга йўл қўйган ходимлар танқидий муҳокама қилинди.

Шундан сўнг бугунги кунда коррупция ҳолатлари бўйича турли соҳаларда ва ушбу соҳада қўпол хатоларда йўл қўйган ҳарбий хизматчи ва ходимларга нисбатан кўрилган чоралар акс этган видеороликлар намойиш этилди.
Шунингдек, йиғилиш сўнгида ходимларнинг ҳуқуқий билимларини мунтазам ошириб бориш, қонунчиликдаги ўзгаришлардан хабардор этиш масаласига ҳам эътибор қаратилиб, юртимиздаги тинчлик ва осойишталикни сақлаш энг олий бурч эканлиги яна бир бор тушунтириб ўтилди.