КОНСТИТУЦИЯ – ЭРКИН ВА ФАРОВОН ҲАЁТ ГАРОВИ
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг қабул қилинганлигининг 32 йиллиги муносабати билан Миллий гвардия Фарғона вилояти "Қўриқлаш" бошқармасида 1-сонли умумий ўрта таълим мактаби ўқувчилари учун "Конституция – эркин ва фаровон ҳаёт гарови" шиори остида очиқ эшиклар куни ташкил этилди.
Ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, уларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашга йўналтирилган тадбир аввалида, иштирокчиларга ватанпарварлик, миллий армиямизга жисмонан бақувват ва маънан етук ёшлар зарурлиги, ҳарбий хизмат ҳар бир Ўзбекистон фуқароси учун муқаддас бурч экани ҳақидаги тушунчалар берилди.
Кун тартибига мувофиқ ёшлар, мутахассислар томонидан қўриқлаш хизматида яратилаётган шароитлар, ходимларнинг хизмат олиб бориш тартиби ҳамда соҳада олиб борилаётган ислоҳотлар билан яқиндан таништирилди. Бундан ташқари, ўқувчилар бошқармада яратилган шароитлар, хизмат ҳамда ўқув хоналари билан яқиндан танишиб чиқдилар.
Шундан сўнг, камондан отиш бўйича ташкилланган машғулотда ўқувчилар ўз маҳоратларини ошириш имконига эга бўлдилар. Тадбир якунида Фарғона давлат музейига саёҳат уюштирилди.