Янгиликлар

26 Август 2025

ҚЎРИҚЛАШ БОШҚАРМАСИ ЖАМОАСИ "ИТТИФОҚ КУБОГИ" ҒОЛИБИГА АЙЛАНДИ

Фарғона вилоятида Мустақиллигимизнинг 34 йиллиги муносабати билан куч тузилмалари ўртасида анъанавий спорт тадбирлари ўтказилмоқда. Шулардан бири сифатида, "Иттифоқ кубоги" учун мини-футбол мусобақаси юқори савияда ташкил этилди.

Мусобақа Ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши ташаббуси билан ўтказилиб, ёшлар ўртасида спортга қизиқиш уйғотиш, ватанпарварлик ва юксак маънавий муҳитни тарғиб этишга хизмат қилди. Беллашувларда куч тузилмаларидан ташкил топган 8 та жамоалар ғолиблик учун кураш олиб бордилар. Ўйинлар шиддатли курашларга, юксак спорт маҳоратлари ва бирдамлик руҳига бой тарзда ўтди.

Мусобақа натижалари қуйидагича якунланди:
1-ўрин – Қўриқлаш бошқармаси жамоаси;
2-ўрин – ИИБ жамоаси;
3-ўрин – Чегарачилар жамоаси.

Ғолиб ва совриндор жамоаларга махсус кубок ва эсдалик совғалар топширилди. Тадбир давомида спортнинг аҳамияти, хизматда ва кундалик ҳаётда соғлом турмуш тарзини қарор топтириш муҳимлиги алоҳида таъкидланди. Беллашувлар орқали куч тузилмалари ходимлари ўртасида ҳамжиҳатлик, дўстлик ва ўзаро ҳамкорлик янада мустаҳкамланди.

Бундай мусобақалар Мустақиллигимиз туҳфаси сифатида, эл-юртимиз тинчлиги ва куч тузилмалари ҳамжиҳатлигининг ёрқин ифодаси бўлиб хизмат қилмоқда.