Спортнинг юнон-рум кураши тури бўйича ўтказилган вилоят биринчилигида Қўриқлаш бошқармаси жамоаси ғалаба қозонди
Фарғона шаҳрида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ташкилотлар ўртасида спортнинг юнон-рум кураш тури бўйича вилоят биринчилиги мусобақаси бўлиб ўтди. Мазкур мусобақада 6 та вазн тоифасида 60 дан ортиқ курашчилар ўз имкониятларини синовдан ўтказдилар.
Қизғин ва муросасиз кечган баҳслар якуний натижаларига кўра Қўриқлаш бошқармаси жамоаси фахрли 1 ўринни эгаллади. 2 ўрин Ички ишлар бошқармаси жамоасига насиб этган бўлса, ДХХ Чегара қўшинлари жамоаси кучли учликка якун ясаб берди.
Якунда ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан медал диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.