Янгиликлар

19 Январь 2024

ПСИХОЛОГИК БИЛИМЛАР МУСТАҲКАМЛАНДИ

Миллий гвардия Андижон вилояти "Қўриқлаш" бошқармаси психолог-мутахассислари ҳамда Андижон давлат Университети психологлари билан ҳамкорлигида “Ҳиссий барқарорлик – самарали хизмат асоси” мавзусида амалий ва назарий машғулотлар ҳамда интерактив тренинглар ўтказилди.
Шу билан бирга жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар билан мулоқотга киришиш ва жиноят қилишга мойил бўлганларни профайлинг технологиясидан фойдаланиш бўйича тушунчалар бериб ўтилди.
Машғулот давомида ходимларни китоб мутолаа қилишда ўқилган маълумотларни самарали эслаб қолиш бўйича қўшимча маълумотлар берилди.

Шунингдек, Самарқанд ва Бухоро вилоятлари "Қўриқлаш" бошқармалари психологлари томонидан ҳам "Қўриқлаш" тизимларида хизмат қилаётган ходимларнинг психологик билимларини ошириш, хизмат фаолиятини самарали йўлга қўйиш мақсадида мунтазам равишда ходимлар ва уларнинг оила аъзолари иштирокида турли мавзуларда семинарлар ва давра суҳбатлари олиб борилмоқда.
Ёш ходимларининг касбий малака ва кўникмаларини ривожлантиришнинг психологик жиҳатларини психокоррекцион машғулотлар орқали очиб бериш ҳамда келгусида учраши мумкин бўлган ҳар хил психологик тўсиқларни бартараф этишга қаратилган тренинг машғулотлари ходимларга уларнинг ҳаёти ва фаолиятида, оиласида, дўстлари даврасида юзага келадиган қийинчиликлар ва зиддиятларнинг моҳиятини таҳлил қилиш ва ҳал этиш, ўз олдига янги мақсадларни қўйиш ва мустақил қарорлар қабул қилишда муайян ёрдам кўрсатишдан иборат эканлигини кўришимиз мумкин.

Бу каби тадбирлар Сирдарё вилояти "Қўриқлаш" бошқармаси психолог-ходимлари томонидан ҳам мунтазам равишда ўтказилиб келинмоқда. Жумладан, куни кеча Янгиер шаҳарлараро "Қўриқлаш" бўлимида хизмат олиб бораётган ходимлар иштирокида навбатдаги психологик тренинг ташкил этилди.
Миллий гвардия ходимларининг касбий фаолиятида шахснинг жамоага, хизмат ва оддий ҳаёт тарзидан фарқ қилувчи қатъий кун тартиби ва шахслараро муносабатларга киришиш ва мослашиш алоҳида ўрин тутади.
Турли хил шароитларга мослашиш ва кўникма ҳосил қилиш, ходимларнинг хизмат фаолияти давомида касбий маҳоратини ошириш, олдинга қўйилган вазифаларни якдил, тез, осонроқ бажаришда ушбу тренинг машқларининг аҳамияти катта.