Китоб — инсонинг энг яқин дўсти, беминнат устози, ақл қайроғи ва билим манбаидир!
Куни кеча Миллий гвардия Андижон вилояти бўйича бошқармасида, "Қўриқлаш" бошқармаси ва вилоят Маънавият ва маърифат маркази билан ҳамкорликда "Мен ҳам ҳарбий бўламан" номли китоб тақдимоти бўлиб ўтди. Ушбу тадбирга вилоят ўқувчи ёшлари жалб этилиб, китобнинг қизиқарли ва долзарблиги, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш учун аҳамияти, юртга садоқат билан хизмат қилиш каби эзгу ғояларга асосланганлиги ҳақида сўз юритилди.
Шу билан биргаликда шахмат ва шашка бўйича беллашувлар, хизмат итларини чиқишлари, ҳарбий тоғ тайёргарлиги ҳамда ҳозирги кунда Қуролли Кучларда ишлатилиб келинаётган қурол-аслаҳалар кўргазмалари кўрсатилиб, улар тўғрисида маълумотлар берилди.
Ёшлар ўртасида бу каби тадбирларнинг ўтказилиши улар қалбида юртга садоқат ва ватанпарварлик туйғуларини шаклланишига катта хизмат қилади.