Янгиликлар

12 Январь 2024

КИТОБ – ИНСОННИНГ ЭНГ ЯХШИ ДЎСТИ

Китоб – инсоннинг энг яхши дўсти, у кишини фикрлашга ундайди, тафаккур манбаини кенгайтиришда муҳим ўрин тутади. Шунинг учун китобга муҳаббат, уни қадрлаш, ўқишга бўлган иштиёқ халқимизга хос хусусиятлардан бири ҳисобланади.
Наманган вилояти Қўриқлаш бошқармаси ташаббуси билан Наманган шаҳридаги Элобод МФЙда қишки таътил вақтида ўқувчи ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш ҳамда аҳоли ва ёшлар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш мақсадида “Бир болага бир китоб” шиори остида китоб ярмаркаси ташкил этилди.
Бадиий, илмий, жаҳон адабиётининг асарлари, турли жанрларда чоп этилган китоблар ўрин олган ярмаркада нафақат ёш китобхонлар, балки ота-оналар ҳам фаол қатнашиб, ўзларига қизиқарли бўлган адабиёт дурдоналари билан танишиб чиқиб сотиб олиш имкониятига эга бўлдилар.