"ЁШ ГВАРДИЯЧИЛАР" СИНФЛАРИ ВАТАНПАРВАР ЁШЛАРНИ ТАРБИЯЛАШГА ХИЗМАТ ҚИЛАДИ
Куни кеча Сурхондарё вилоятининг Ангор туманидаги 1 ва 9 сонли умумтаълим мактабларида "Ёш гвардиячилар" ҳарбий-ватанпарварлик синфларининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда туман ҳокимлиги, Миллий гвардия ва "Қўриқлаш" бошқармалари раҳбарияти, Мактабгача ва мактаб таълими бўлими масъуллари, маҳалла фаоллари, нуронийлар, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар.
Тадбир доирасида ҳарбийларнинг кўргазмали чиқишлари, ўқувчиларнинг куй-қўшиқ ва рақслари ижро этилди. Меҳмонлар "Ёш гвардиячилар" синфи билан яқиндан танишиб, ўқувчилар учун илк жасорат дарслари ташкил этилди.