КИТОБ МУТОЛААСИ – ИНСОННИ ТЕРАН ФИКРГА ЎРГАТАДИ
Китоб маслаҳатчи, садоқатли ҳамроҳ, энг яқин дўст ва бебаҳо бойлик ҳисобланади. Миллатнинг маънавий-руҳий дунёсини китобга муносабати, китобхонлик даражасига қараб ҳам аниқлаш мумкин. Жаҳон маданиятига муносиб ҳисса қўшган аждодларимиз эришган бетакрор ютуқларининг сабаби ҳам китоб мутолаасидир. Шу боис ходимларнинг китобхонлик маданиятини юксалтириш масаласига жиддий эътибор қаратилмоқда.
Хусусан, куни кеча Фарғона вилояти "Қўриқлаш" бошқармасида "Китоб мутолааси" тадбирлари доирасида Ахмад Фарғоний номидаги ахборот кутубхона маркази ходимлари иштирокида учрашув ўтказилди.
Учрашувда ходимларнинг китоб ўқишига бўлган қизиқишини кучайтиришга, уларнинг китоб билан дўст бўлишига, ходимларнинг китобхонлик савиясини янада оширишга алоҳида эътибор қаратилди.