КИТОБ – ИНСОН ҲАЁТ ЙЎЛИНИ ЁРИТУВЧИ ЧИРОҚ
Китоб ўқиш ва китоб билан ошно бўлиш инсоннинг ҳаётда ўз ўрнини топиши, маънавий юксалиши билан бир қаторда унинг билим савиясини ошириш, фикрлаш доирасини кенгайтиришга хизмат қилади. Бугунги кунда мамлакатимизда китобхонликга ҳамда ўсиб келаётган ёш авлод орасида китоб севарлар сафини кенгайтиришга бўлган эътибор жуда юқори.
Хусусан, Наманган вилояти "Қўриқлаш" бошқармаси бошлиғи ўринбосари ва бошқарма ходимлари иштирокида Давлатобод туманида жойлашган Янги Ўзбекистон ёшлари Зиё масканида ўқувчи ёшлар билан "Мен севган адиб" мавзусида давра суҳбати ўтказилди.
Учрашув давомида иштирокчилар билан дилдан суҳбатлашилиб, севимли адиблари ҳамда уларнинг ижодлари тўғрисида мунозаралар олиб борилди.