Янгиликлар

2 Февраль 2024

"Киберхавфсизлик ва унинг салбий оқибатлари" мавзусида давра суҳбати ўтказилди

Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув маркази шахсий таркиби ва тингловчилари ўртасида хизмат интизоми ва қонунчиликни мустаҳкамлаш, улар томонидан интернет тармоғида кенг тарқалган қимор ва таваккалчиликка асосланган ўйинлар ўйнаш ҳолатларини олдини олиш ва бу каби зарарли иллатлардан огоҳ этиш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитаси ҳамда Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети, шунингдек Тошкент ҳарбий прокуратураси масъул ходимлари иштирокида профилактик давра суҳбати ўтказилди.
Тадбир давомида, маърузачилар томонидан бугунги кунда интернет тармоғида кенг оммалашиб бораётган қимор ва таваккалчиликка асосланган ўйинларни ўйнашнинг салбий оқибатлари, инсонинг тинч ва осуда ҳаётини издан чиқаришга олиб келувчи аянчли якуни, ҳозирги кундаги глобал муаммолардан бирига айланган кибержиноятчилик ва унинг натижасида содир этилаётган ҳуқуқбузарликлар, онлайн қимор ўйинларининг ишлаш механизми, бу каби зарарли иллатлардан тийилишнинг ўзи савобли иш эканлиги, ҳалол луқма билан рўзғор тебратиш лозимлиги Диний, илмий ва Қонуний асослар орқали етказилди.