Янгиликлар

31 Июль 2024

“КИБЕРМАДАНИЯТНИ ЮКСАЛТИРИШ ОЙЛИГИ" ДОИРАСИДА КОМПЛЕКС ТАРҒИБОТ ТАДБИРЛАРИ АМАЛГА ОШИРИЛМОҚДА

Республикамиз бўйлаб ўтказилаётган “Кибермаданиятни юксалтириш ойлиги" доирасида комплекс тарғибот тадбирлари амалга оширилмоқда.
Шу жумладан, Жиззах, Наманган ва Самарқанд вилоятлари "Қўриқлаш" бошқармаларида ҳамда бошқа мутасадди идоралар билан ҳамкорликда ўқув-амалий семинар ва учрашувлар ўтказилди.
Ҳудудларда кибержиноятларни олдини олиш ҳамда аҳолини кибер оламидаги таҳдидлардан огоҳ бўлиш, таваккалчиликка асосланган қимор ўйинларини ўйнамаслик, хусусан, кибержиноятларнинг янги турлари ижтимоий тармоқларда тарқатилаётган сохта ҳаволалар ва вирусли дастурлардан ҳимояланиш тўғрисида ҳамда шахсий таркибга хизмат фаолияти давомида интернетдаги таҳдидлардан огоҳлантирувчи чораларга риоя қилиш муҳимлиги, ижтимоий тармоқларда содир этилаётган жиноятлар салмоғи кескин равишда ошиб бораётганлиги юзасидан тушунтиришлар берилди.
Тадбир иштирокчилари томонидан берилган саволларга "Қўриқлаш" бошқармаси Киберхавфсизлик гуруҳи томонидан атрофлича жавоблар берилди.
Кўтаринки рухда ўтказилган ўқув-амалий семинарда шахсий таркибга келгусида бундай ҳолатларга тушиб қолмасликлари бўйича фойдали маълумотлар етказилди.