Киберхавфсизлик – ҳар биримизнинг шахсий хавфсизлигимиз асосидир!
Хабарингиз бор, “Хавфсиз кибермакон” тезкор-профилактик тадбирлари бутун мамлакатимиз бўйлаб амалга оширилмоқда.
Самарқанд вилояти Қўриқлаш бошқармаси ташаббуси билан шаҳар ва туман Қўриқлаш бўлимлари шахсий таркиби иштирокида махсус тарғибот тадбири ўтказилди. Тадбирда вилоят ИИБ Киберхавфсизлик бўлими мутахассислари иштирок этиб, ходимларга кибермаданият, шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш, интернет фойдаланишда эҳтиёт чораларини кўриш ҳамда киберҳужумлардан сақланиш бўйича амалий тавсиялар берилди.
Аҳоли ўртасида киберхавфсизлик бўйича хабардорликни ошириш, киберфирибгарлик қурбонига айланмаслик учун эса махсус тайёрланган флаерлар тарқатилиб, реал ҳаётда учраётган ҳолатлар мисолида тушунтиришлар берилди.
Бундай тадбирлар нафақат ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари, балки кенг жамоатчилик ўртасида ҳам киберхавфсизликка оид билим ва маданиятни оширишга хизмат қилади.