ЭЗГУ ИШНИ ҲАР КУНИ ҲАР КИМ ҚИЛИШ КЕРАК!
Қон инсон танасини муҳим ҳаётий эҳтиёжлар билан таъминловчи восита. Инсон саломатлиги билан боғлиқ содир бўладиган кутилмаган ҳолатларда унга донор қони зарур бўлиб қолади. Мунтазам ташкил этиб келинаётган донорлик акциялари ана шундай оғир аҳволдаги инсонларни ҳаётга қайтаради десак муболаға эмас.
Ана шу мақсадда ҳамда 14 июнь – Бутунжаҳон донорлар куни муносабати билан "Қўриқлаш" бош бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари ходимлари "Мен донорман" шиори остидаги хайрия акцияларида қатнашишди.
Мазкур донорлик акциялари сурункали касалликлар билан даволанаётган, турли хил бахтсиз ҳодисалар туфайли қон ва қон препаратларига муҳтож оилаларга ёрдам кўрсатиш мақсадида ташкил этилди.
Ходимлар кимнингдир мушкулини осон қилганликларидан, ҳаётини сақлаб қолишга оз бўлсада ўз ҳиссаларини қўшганликларидан мамнун эканликларини билдирдилар.