Янгиликлар

24 Март 2023

КАДРЛАР ЗАХИРАСИ ШАКЛЛАНТИРИЛИБ, КЎНИКМАЛАР СИНОВДАН ЎТКАЗИЛДИ

Миллий гвардиянинг Қорақалпоғистон, Жиззах, Фарғона ва Тошкент минтақавий ўқув марказларида жорий ойда яна 185 нафар “Қўриқлаш” хизмати ходимлари бошланғич тайёргарликдан ўтказилди.

Ўқув марказларида белгиланган режа асосида тингловчилар жанговар ва жисмоний имкониятларини мустаҳкамлаш билан бирга халқаро тажриба асосида ўз кўникмаларини ҳам ошириб бордилар.

Малакали профессор-ўқитувчилардан соҳа сирларини ўрганишар экан, тинчлик посбонларининг психологик кўникмалари ҳам оширилиб, фуқаролар билан муносабатга киришишда аҳамият қаратиш лозим бўлган жиҳатлар хусусида маълумотлар берилди.

Ўқув курсларини муваффақиятли тугатган 185 нафар ходимларга тантанали тарзда сертификатлар топширилиб, ўқув жараёнида сафдошларига намуна бўлган бир гуруҳ тингловчиларга марказлар бошлиғларининг ташаккурномаси топширилди.