Янгиликлар

14 Апрель 2023

ЖИСМОНИЙ ВА ЮРИДИК ШАХСЛАРНИНГ МОЛ-МУЛКЛАРИ ИШОНЧЛИ ҚЎРИҚЛОВДА

Куни кеча Нукус шаҳарлараро "Қўриқлаш" бўлими тезкор ҳаракатланувчи гуруҳ ходимлари томонидан Нукус шаҳрида ИИБ профилактик инспекторлари билан ҳамкорликда "Обод ва хавфсиз маҳалла" тамойили асосида тарғибот тадбирлари бўлиб ўтди.

Ҳудудларда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг мол-мулкларини ишончли қўриқлашни таъминлашда замонавий қўриқлаш сигнализация ускуналаридан фойдаланишни тарғиб қилиш мақсадида ўтказилган профилактик ишлар давомида фуқароларга "Қўриқлаш" хизмати афзалликларидан фойдаланиш борасида тушунчалар берилди.

Ўз объекти ёки хонадонини "Қўриқлаш" хизматига топширмоқчи бўлган фуқароларга масофадан туриб онлайн кўринишда ариза тўлдириш, ошлик тўловлар миқдори, техник воситаларга хизмат кўрсатиш тартиблари ҳақида ҳам батафсил маълумотлар берилди.