Янгиликлар

17 Апрель 2023

ЖАМОАВИЙ ЎЙИНЛАРДА КУЧ ВА ИМКОНИЯТЛАР СИНОВДАН ЎТКАЗИЛДИ

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси, Халқ таълим вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги ва бошқа ташкилот мутасаддилари билан ҳамкорликда 13 апрель куни Қорақалпоғистон Республикаси Чимбой туманлараро "Қўриқлаш" бўлими ходимлари томонидан "Ёш гвардиячи" кўрик танлови ўтказилди.

Тумандаги умумтаълим мактаблари ўқувчилари орасида ҳарбий спорт турлари бўйича ташкил этилган баҳсларда жами 9 та жамоа иштирок этди.

Жамоалар сафда юриш, жароҳатланганларга биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатиш, спорт йўналишлари ҳамда тезкор савол-жавоблар йўналишларида ўз имкониятларини синовдан ўтказишди.

Беллашувларнинг хар бир босқичи бўйича яхши натижаларни кўрсата олган жамоалар ичида биринчи ўринни 36 мактаб жамоаси эгаллаб мусобақанинг кейинчи босқичида иштирок этиш имкониятини қўлга киритди.

Ғолиблар ташкилотчилар томонидан диплом, медаль ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.