Янгиликлар

14 Июнь 2025

Тарихий саёҳат — миллий меросга ҳурмат ифодаси

Самарқанд вилоят Қўриқлаш бошқармаси томонидан ходимларнинг тарихимиз ва маданий меросимизга бўлган қизиқишини ошириш, уларда Ватанга муҳаббат ва фахр туйғуларини кучайтириш мақсадида тарғибот тадбирлари доирасида навбатдаги амалий саёҳат уюштирилди.

Ушбу саёҳат Самарқанд шаҳар Қўриқлаш бўлимида фаолият юритаётган ҳарбийлаштирилган назоратчилар учун ташкил этилди. Тадбир доирасида иштирокчилар жаҳон цивилизациясининг бетакрор дурдоналаридан бири ҳисобланмиш — Регистон мажмуасига ташриф буюришди.

Иштирокчилар мазкур ноёб меъморий ёдгорликнинг тарихи, у ерда жойлашган мадрасалар ва уларнинг аҳамияти ҳақида батафсил маълумотларга эга бўлишди. Саёҳат давомида ҳарбийлаштирилган назоратчилар миллий ўзлигимиз, тарихимиз ва буюк аждодларимизнинг илмий-маърифий меросини янада яқиндан ҳис этишди.

Бундай тадбирлар ходимларни маънавий жиҳатдан бойитиш, уларнинг жамоавий ҳамжиҳатлигини мустаҳкамлаш ҳамда хизмат фаолиятига илҳом бахш этишда муҳим аҳамият касб этади.