Тарихий ҳақиқатлар – янада теранроқ англанган манзил
Жиззах вилояти Қўриқлаш бошқармаси ходимларининг Ватанимизнинг қадимий ва бой тарихини ўрганишлари, буюк аллома ва адибларимизнинг босиб ўтган шонли йўллари билан яқиндан танишишлари ҳамда дунёқарашларини янада кенгайтириш мақсадида куни кеча Жиззах вилояти тарихи ва маданияти давлат музейи ҳамда «Қатағон қурбонлари хотираси» музейига саёҳат ташкил этилди.
Ташрифлар давомида ходимлар экспонатлар, қадимий бой тарихимизни ўзида акс эттирувчи ноёб буюмлар билан яқиндан танишдилар. Музей тадқиқотчиларининг таъкидлашича мамлакатимизнинг турли нуқталаридан келтирилган ушбу асори-атиқаларни сақлаш, уларни таъмирлаш ҳамда хорижий мамлакатлардаги инсонлар учун юртимиз ҳақида хабар берувчи ушбу ёдгорликларни асл ҳолатида сақлаш жуда мураккаб жараён.
Шу билан бирга, ходимларнинг хизматдан бўш вақтларини мазмунли ўтказиш ва уларни халқимизнинг миллий ва тарихий буюмлари билан яқиндан таништириш мақсадида Элликқала, Беруний ва Тўрткўл туманларидаги Қўриқлаш бўлимларида хизмат олиб бораётган ходимлар учун Қорақалпоғистон Республикаси тарихи ва маданияти музейининг Элликқала тумани филиалига саёҳат ташкил этилди.
Саёҳат иштирокчилари Ўзбекистоннинг Шарқ цивилизациясининг қадимий ўчоғидан бири бўлганидан дарак бериши билан бирга, музей, шунингдек ўзбек халқи тарихининг муҳим босқичларини акс эттирган ноёб архив материаллар, қўлёзмалар, тарихий ҳужжатлар, фотоматериаллар ҳақидаги қизиқарли маълумотларга ҳам эга бўлдилар.