ХИЗМАТ ИНТИЗОМИНИ МУСТАҲКАМЛАШ МАСАЛАЛАРИ МУҲОКАМА ЭТИЛДИ
Куни кеча Термиз шаҳридаги Ёшлар марказида Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари ҳамда вилоят "Қўриқлаш" бошқармаси ходимлари иштирокида хизмат интизомини мустаҳкамлаш, қонун устуворлигини таъминлаш масалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.
Унда Термиз ҳарбий прокуратураси, Миллий гвардия вилоят бўйича бошқармаси Шахсий хавфсизлик бўлими ҳамда вилоят "Қўриқлаш" бошқармаси масъуллари томонидан "Коррупция жиноятлари ва ўзгалар мулкини фирибгарлик йўли билан талон-тарож қилиш билан боғлиқ жиноятлар" мавзусида маъруза қилинди.
Шунингдек, фаолиятда хизмат интизоми ва қонунчилик талабларининг бузилиши билан боғлиқ ҳолатлар, шунингдек, йўл транспорт ҳодисалари хусусида алоҳида тўхталиб ўтилди. Тадбирда иштирокчиларнинг саволларига масъуллар томонидан тегишли жавоб ва тушунчалар берилди.